4 август куни Олий лиганинг иккинчи даврасига старт берилади. Жамоамиз Самарқандда Навоий вилоятининг «Қизилқум» клубини қабул қилади.
Турнинг эътиборли баҳсларидан бири бўлмиш ушбу қарама-қаршиликни бошқариб бориш ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқарувидаги бригадага топширилди. Унга қанотларда Абдулҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.
4 август, якшанба
«Динамо» (Самарқанд) – «Қизилқум» (Зарафшон)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Тошмуµамедов (Нукус).
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
Ушбу учрашув 4 август якшанба куни соат 17:30да бошланади. |