12-турнинг эътиборли учрашувларидан бири «Динамо» - «Шўртан» ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди.
Рўйхатга биноан, шанба куни Самарқандда бўлиб ўтадиган баҳсни навоийлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди. Бош ҳакам сифатида Рустам Бобомуродов ишлайди. Ўйин назоратчиси пойтахтлик Рифат Ишмурзин тайинланган.
29 июнь (шанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), С. Ивлев (Навоий).
Назоратчи: Р. Ишмурзин (Тошкент). |