Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«ДИНАМО» - «БУХОРО»: 37-ТЎҚНАШУВ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳарлар Самарқанд ва Бухоронинг бош жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик доимо ҳар икки жамоа мухлислари диққат марказида бўлган. Бу сафарги учрашув ҳам бундан мустасно эмас. Зеро, ушбу баҳсда ҳар икки томон ҳам фақат ва фақат ғалабани кўзламоқда.

ЎЙИННИ МУҲАММЕДОВ БОШҚАРАДИ

8-тур доирасидан ўрин олган «Динамо» - «Бухоро» учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум қилинди. ЎзПФЛ томонидан маълум қилинишича, ўйинни бекободлик Мурод Муҳаммедов бошқариб боради. Уйин назоратчиси эса, наманганлик Игорь Нехочин.

11 май, шанба

«Динамо» (Самарқанд) – «Бухоро» (Бухоро)

Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вилояти), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Ш. Рўзиқулов (Қарши).

Дарвоқе, Республика тоифасидаги ҳакам бекободлик Мурод Муҳаммедов жорий йилги мавсумда «Динамо» иштирокидаги ўйинни бошқаришга улгурган. Айнан ушбу ҳакам тайинланган 2-турдаги «Динамо» - «Гулистон» учрашувида нурсиз дуранг қайд этилган.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Кўҳна шаҳарлар Самарқанд ва Бухоронинг бош жамоалари Олий лига старт олган 1992 йилдан буён умумий - 36 маротаба тўқнаш келишган. Статистика шанба кунги ўйин меҳмонлари - «Бухоро»нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бухороликлар 20 та ўйинда ғолиб бўлишган. 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. 12 учрашувда эса «Динамо» зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам «Бухоро» олдинда - 55:46. Ўзаро ўйинларда «Динамо» 40 очкони, «Бухоро» эса 64 очкони қўлга киритган.

Умуман олганда, сўнгги мавсумларни инобатга олиб айтадиган бўлсак, «Бухоро» «Динамо» учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Зеро, айнан бухороликлар сўнгги етти учрашувдан бери «Динамо» билан ўйинларда очколарни қўлга киритишмоқда ва ушбу баҳсларда мағлубиятга учрашмади.

Ўтган мавсумда ҳам ҳар иккала ўйинда ҳам рақибларимиз «Бухоро» зафар қучган. Самарқанддаги биринчи давра учрашувида собиқ «динамочи» Отабек Нарзуллаевнинг 90+5 дақиқада киритган тўпи бухороликларга ғалаба келтирган бўлса, Бухородаги ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Самарқандда ўтган сўнгги беш учрашув:

11.06.2012 «Динамо» – «Бухоро» - 0:1

12.03.2011 «Динамо» – «Бухоро» - 0:1

09.10.2009 «Динамо» – «Бухоро» - 2:2

10.07.2008 «Динамо» – «Бухоро» - 4:1

25.11.2007 «Динамо» – «Бухоро» - 2:1

СОБИҚЛАР «ТЎҚНАШУВИ»

Бугунги кунда «Бухоро» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган - нигериялик ҳимоячи Дэвид Ония, Алексей Николаев, Асқар Муҳидинов ва Отабек Нарзуллаевлар ўтган йилларда Самарқанд жамоаси шарафини ҳимоя этишган. Шунингдек, туркманистонлик мураббий Тачмурод Агамуродов ҳам 2007-2008 йилларда «Динамо» бош мураббийи сифатида фаолият олиб борганди. Жорий йилда жамоамизда тўп сураётган Акмал Холмуродов ва Азамат Бобожонов эса ўтган йилларда «Бухоро»да тўп суришганди.

Ўқилди (марта): 1865. Киритилган сана: 2013-05-10 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Dinamo - Metallurg 2:1 /
Сурхон - Динамо 1:0 / Суперлига-2019, 2-тур.
Вадим Абрамов
Динамо - АГМК - 1-0. / 2019, 8-тур

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.09 «Бухоро» - «Динамо». Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг 48-тўқнашуви
12.08 Пешқадамлар тўқнашуви: «Динамо» «Нефтчи»нинг Фарғонадаги мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими?
05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.