7-турга старт берувчи учрашувда чемпионат пешқадами «Локомотив» меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси илк голини уриб ҳисобни очганига қарамай, ғалабани сақлаб қололмади.
Ўйиннинг 15-дақиқасида жамоамиз мавсумдаги дастлабки голини киритди. Украиналик легионер Владимир Киликевичнинг ошириб берган бурчак тўпидан кейин, Тўлқин Мирзаев бош билан Павел Бугало дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди, 0:1.
Аммо, ушбу устунликни сақлаб қолиш Камо Газаров шогирдларига насиб этмади. Олти дақиқа ўтиб, собиқ «динамочи» Фарҳод Тожиев чемпионатдаги саккизинчи голини уриб мувозанатни тиклади, 1:1.
Иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлаган Ҳаким Фузайлов шогирдлари 64-дақиқада ҳисобдаги устунликни ўзлари томон оғдиришди. Бу сафар ҳам Фарҳод Тожиев «темирйўлчилар» голига муаллифлик қилди, 2:1.
Голдан сўнг, ҳужумкорликни тўхтатмаган пойтахтликлар ишончли ғалабага эришишди. Заҳирадан майдонга тушган яна бир собиқ «динамочи» Иван Нагаев ҳисобдаги фарқни иккитага етказди, 3:1. Ушбу натижа «Динамо»нинг мавсумдаги тўртинчи мағлубиятига сабаб бўлди.
Олий лига. 7-тур.
«Локомотив» - «Динамо» - 3:1 (1:1)
Голлар: Фарҳод Тожиев, 21, 64, Иван Нагаев, 81 - Тўлқин Мирзаев, 15.
«Локомотив»: Павел Бугало, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Дилшод Жабборов, Садриддин Абдуллаев, Акмал Холматов (Санжар Турсунов, 78), Фарҳод Тожиев (Зайниддин Тожиев, 83), Жасур Ҳасанов (Иван Нагаев, 54).
«Динамо»: Андрей Мельничук (Игорь Михайлов, 40), Акмал Бозоров, Александр Клецков, Акмал Холмуродов, Нодир Саноқулов, Сирож Сайфиев, Азамат Бобожонов (Комил Шарофутдинов, 50), Фирдавс Абдусалимов (Бобур Насимов, 72), Тимур Дадашев, Владимир Киликевич, Тўлқин Мирзаев. |