3 май куни «Локомотив» - «Динамо» учрашуви билан 7-тур баҳсларига старт берилади.
Жума куни бўлиб ўтадиган учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, Тошкентдаги ушбу учрашувни Тўхтасинов бошчилигидаги андижонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўйин назоратчиси Раҳим Мўминов.
Олий Лига, 7-тур.
3 май, жума
«Локомотив» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), У.Каримов (Андижон), А.Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Р.Мўминов (Тошкент). |