«Динамо» жамоаси мавсум олди тайёргарлик режасига мувофиқ пойтахтимизда иккинчи ўқув йиғин машғулотларини бошлади.
2 февраль кунидан бошланган йиғин 17 февраль кунига қадар давом этиши режалаштирилган. Ушбу тайёргарлик давомида дастлабкиси сингари янги футболчилар кўриги ва назорат баҳслари ўрин олган.
Жамоамиз иккинчи йиғиндаги дастлабки назорат баҳсини 4 февраль куни Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши ўтказади.