|
Муборакда кечган «Машъал» ва Самарқанднинг «Динамо» жамоалари ўртасидаги учрашув мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдан олдин жамоамиз таркибида муаммолар бор эди. Бетоблиги боис, жамоа ҳужумчиси Иван Нагаев «Динамо»га ёрдам бера олмаган бўлса, Илҳом Бойдадаев эса оилавий муаммолари сабабли уйига қайтишга мажбур бўлди.
Ўйин тенгкурашлар остида ўтаётган бир пайтда, учрашувнинг 32-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Бу вазиятда Илья Фомичев томонидан етказиб берилган тўпни Самандар Шодмонов дарвозага йўллаб ҳисобни очди, 1:0.
Гол ўтказиб юборгач, меҳмонлар ҳам кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлашди. Бироқ, Сирожиддин Сайфиев ва Леонид Кошелевларнинг зарбаларини Санжар Қувватов қайтариб қолди. Ўйин сўнггига қадар ҳисобдаги фарқни ошириш учун олдинга ташланган меҳмонлар сўнгги дақиқада яна бир бор жазоланишди. Бу сафар Игорь Петкович чиройли тўп ошириш билан Павел Соломинни дарвозабон билан яккама-якка вазиятига олиб чиқди ва тажрибали ҳужумчи бундай имкониятни кўкка совурмади, 2:0.
Бу мағлубият кўҳна шаҳар жамоасини яна хавфли зонага яқинлаштирди. Динамочилар кейинги ўйинни 19 октябрь куни «Андижон»га қарши ўтказишади.
«МАШЪАЛ» – «ДИНАМО» – 2:0
Муборак, 3127 томошабин.
Ҳакамлар: С. Зайлобидинов (Фарғона), Р. Серазетдинов (Тошкент), Т. Абдуллаев (Тошкент), А. Кенжаев (Навоий).
Назоратчи: Р. Мўминов (Тошкент).
Голлар: С. Шодмонов (32), П. Соломин (90+1).
«Машъал»: Санжар Қувватов, Илья Фомичев, Самандар Шодмонов (Алик Ҳайдаров, 84), Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Петкович, Габит Сапаргалиев (Элдор Эргашев, 75), Аббос Шодмонов, Яннис Мандзукас (Милорад Ресанович, 68), Павел Соломин, Абдували Мўминов.
«Динамо»: Андрей Мельничук, Андрей Ерохин (Аҳрол Рисқуллаев, 26), Виталий Почуев, Жамол Отақулов (Раҳматулло Бердимуродов, 46), Леонид Кошелев, Дилявер Абибуллаев (Асқар Жадигеров, 75), Суннатилла Мамадалиев, Александр Хвостунов, Салим Мустафоев, Сирож Сайфиев, Рўзимбой Аҳмедов.
Огоҳлантиришлар: Д. Ваниев (56), И. Петкович (70) – А. Рискуллаев (40), В. Почуев 9450.
Энг яхши ўйинчилар: П. Соломин – А. Хвостунов. |