|
Ғузорда махаллий «Шўртан» жамоаси меҳмони бўлган «Динамо» сўнгги дақиқада гол ўтказиб, аламли тарзда мағлубиятга учради.
Учрашувдаги дастлабки хавфли вазият “Динамо” футболчилари томонидан содир этилди. 6-дақиқада Иван Нагаевнинг пасидан сўнг Рўзимбой Аҳмедов томонидан берилган «қайчи» услубидаги зарба дарвозадан бироз юқори ўтиб кетди. Кўп ўтмай, Иван Нагаев катта тезлиги эвазига дарвозабон билан яккама-якка вазиятига чиқиб, зарба беришда кеч қолди. Бу орада мезбонлар ҳам хавфли вазиятлар содир этишди, аммо дарвозабон Андрей Мельничук вазиятларда яхши тўп сурди. Шундан сўнг биринчи таймнинг деярли ўрталарига қадар майдонда тенг кураш кечди ва дастлабки бўлимда хисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар асосан қарши ҳужумда тўп суришга интилишди. Бироқ, Иван Нагаевнинг алмаштирилиши Рузимбой Ахмедовнинг хужумларда яккаланишига олиб келди. Гесс шогирдлари эса учрашув сўнггига қадар ҳужумкорликни тушуришмади ва ўйиннинг сўнгги дақиқасида ўз ниятларига етишишди. Учрашувнинг 90-дакикасида "Динамо" жарима майдонида юзага келган вазиятдан тажрибали хужумчи Игорь Таран фойдаланиб жамоасининг галабали голига муаллифлик қилди, 1:0.
20-тур. 21 сентябрь (жума)
«Шўртан» – «Динамо» – 1:0
Ғузор, 6721 томошабин.
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро), Маҳмуд Шарипов (Бухоро), Аҳмаджон Эргашев (Тошкент).
Гол: И. Таран (90)
"Шўртан: М.Наумов, О.Жўрабоев (В.Клишин, 30), А.Алиқулов, Б.Қодирқулов (П.Агбо, 60), Т.Адама Соро, И.Таран, В.Афонин, В.Пономарёв, Ф.Тожиев (А.Омонов, 77), А.Мерзляков, Ҳ.Каримов.
"Динамо": А.Мельничук, А.Ерохин, В.Почуев, Ж.Отақулов, А.Рисқуллаев (А.Хвостунов, 74), И.Нагаев (С.Сайфиев, 46), Д.Абибуллаев, С.Мамадалиев, С.Мустафоев, И.Бойдедаев, Р.Аҳмедов.
Огоҳлантиришлар: Адамо Соро (56) – Д. Абибуллаев (24), Р. Ахмедов (45+1), Ж. Отакулов (55).
Энг яхши футболчилар: И. Таран – А. Мельничук. |