13-14 сентябрь кунлари Ўзбекистон миллий чемпионатининг 19-тур учрашувлари ўтказилади. Жума куни Наманганнинг «Навбаҳор» клуби Самарқандда меҳмон бўлади.
Анча муросасиз ва шиддатли ўтиши кутилаётган ушбу ўйинни бошқариб бориш пойтахтлик ҳакамларга ишониб топширилди. Хусусан, ФИФА ҳаками Валентин Коваленко бош ҳакамлик вазифасини бажарса, унга қанотларда Рафаэль Илёсов ва Маъмур Саидқосимов ёрдам беради. Учрашув назоратчиси эса Ғайрат Каримов.
19-тур. 14 сентябрь (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Навбаҳор» (Наманган)
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), С. Ивлев (Навоий).
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент). |