Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ТАЧМУРОД АГАМУРОДОВ: «БУХОРО» «ДИНАМО»ГА НОҚУЛАЙ РАҚИБ»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

«Динамо» - «Бухоро» (0:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Тачмуродо Агамуродов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бу ғалабамиз билан бухоролик футбол мухлисларини табриклайман. Улар ғалабани соғиниб қолишган эди. Бугунги ўйинда ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилдик. "Динамо" ҳам ёмон ўйнамади, ўйин оғир бўлди ва омад эса биз томонда бўлди. Шу пайтгача сўнгги дақикқларда бир неча бор тўп ўтказиб юборгандик. Бугун эса 95-дақиқада гол киритдик.

- Жасур Ҳасанов бугун сардорлик боғичи билан майдонга тушди? Бу сизнинг қарорингизми?

- Худди шундай. Жасур Бухоро мактаби тарбияланувчиси. Болалар ҳам бу қароримни қўллаб-қувватлашди. Шу кунгача сардорлик вазифасини бажариб келган булган Тарасенко ҳам бу қарорни қўллаб-қувватлади. Жасур бугун сардорларга хос ўйин ҳам кўрсатди. Ўзи аслида сардор футболчи маҳаллий футболчи бўлиши керак.

- Коваленко бугун сўнгги умид чораси учун "Динамо" ўйинчисига сариқ карточка курсатди. Мен ўша пайтда захира ўриндиғи олдида эдим. Сиз ўша вақт айтган гапларингизни шу ерда ҳам такрорлай оласизми?

- Ўйин вақтида кишида ҳиссиётлар жўш уради. Менимча, ҳакам қизил карточка кўрсатиши керак эди: майдон марказидан тўп билан қочган футболчини жарима майдони чизиғи устида орқадан чалишди. Ҳамманинг ўзининг виждонига ҳавола. Мен ҳакамлар бригадаси хатти-ҳаракатларини изоҳламайман. Захира ўриндиғида эса кўп нарсалар дейишим мумкин. Менимча, буни матбуотда ёритиш шарт эмас. Чунки мен ишлаётган бўламан.

- Бугун яхши ўйнаб турган 21-рақамли ўйинчингиз (Какаладзе)ни нега ўйиндан олдингиз?

- Унда чарчоқ аломатлари сезилиб турганди. Ўйинга янги қон керак бўлиб турган эди. Умид қилганимдек, ўйинни кучайтирувчи ўйинчини туширдим. Унинг ўрнига тушган футболчи узоққа аут отиши билан ёдда қолди.

- Яқинда кубок учрашувида ҳам шу стадиондан ғалаба билан қайтган эдингиз? Бугунги ғалабада "Динамо" билан яқингинада ўйнаганингизнинг фойдаси бўлдими?

- Қайсидир маънода бўлди. Лекин унутмаслик керакки, "Динамо" футболчилари ҳам яқинда ютқазган жамоага қарши ютаман деб майдонга тушган. Менимча, жамоалар учун ноқулай рақиблар бўлади. Менимча, "Бухоро" "Динамо" учун ноқулай рақиб. Чунки ўтган йилиям Самарқанддан ғалаба билан қайтган.

Ўқилди (марта): 1972. Киритилган сана: 2012-06-21 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамо-2019. Тақдимот маросими. Комил Шарофутдинов
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur. Ekran
Гол муаллифи Омаджон Тайлоков
Dinamo-Surxon-5-0. Liga Kubogi 2019.

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди
19.02 «Динамо» Грузия клубини мағлубиятга учратди
05.02 «Динамо»нинг Туркиядаги йиғин доирасидаги рақиблари маълум
25.01 «Динамо» босниялик форвард билан шартнома имзолади
08.01 Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи
05.01 «Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарликни бошлади
23.12 «Раҳмати калон, Ҳаким ака!». «Динамо» мухлислари Ҳаким Фузайловга омад тилашди
18.12 «Динамо» ПФК Ҳаким Фузайлов билан дўстона хайрлашди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2022. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.