Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

МАВСУМДАГИ ИККИНЧИ ҒАЛАБА

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Кутилганидек «Динамо» ва «Машъал» жамоалари ўртасидаги бу сафарги қарама-қаршилик ҳам ҳар йилгидек анча шиддаткор, курашларга бой руҳда ўтди.

Мавсумнинг бошланиш қисмида «Динамо» жамоаси кучли рақибларга дуч келиб мухлисларни қувонтира олмаганига қарамай, самарқандлик футболчилар сўнгги турда Андижондан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтишганди. Айнан ушбу ғалаба мухлисларни яна Самарқанддаги марказий ўйингоҳ томон етаклади. Ўн мингдан ортиқ мухлислар қўллаб-қувватлаши остида мамлакатимизнинг биринчи рақамли ҳаками Равшан Эрматов ҳуштаги билан бошлаган баҳснинг бошланиши етарлича осуда кечди. Ҳар икки томоннинг ўзига хос «разведка»ларидан сўнггина жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишди. Ўз уйида ўтган ўйинлардан фарқли равишда шу куни икки ҳужумчи Иван Нагаев ва Рўзим Ахмедовлар тандемига имконият берган мураббийлар бу борада тўғри қарор қабул қилишганлиги ҳужумчиларнинг ҳаракатида акс этарди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Нагаев-Ахмедов комбинациясидан сўнг Леонид Кошелев чамаси 20 метрлардан зарба йўллаб Санжар Қувватовни синовдан ўтказди. Қолаверса бўлим сўнггига қадар Иван Нагаев ва Рўзим Ахмедов, меҳмонлардан эса Самандар Шодмонов хавфли вазиятни юзага келтиришди.

Иккинчи бўлим мезбонларнинг ҳужумлари остида бошланди. 48-дақиқада самарқандлик ҳимоячи Салим Мустафоев майдон марказида тўпни қабул қилиб, жарима майдони сари интилди ва Иван Нагаев билан «девор» услубида ўйнаб кучли зарба йўллади. Ўз ўрнида яна бир собиқ олимпиячи Санжар Қувватов ҳам зарбага монанд равишда чиройли «сейв» орқали ҳужумни бартараф этди. Майдон эгаларининг ҳужумга ўтиб кетишларидан фойдаланмоқчи бўлган Самандар Шодмонов 51-дақиқада «Динамо» дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятда қолганди, лекин ҳужумни ҳимоячилар бузишди.

Ўйиндаги бурилиш даври, 62-дақиқада Суннатилла Мамадалиевнинг заҳирадан ўйинга қўшилгани бўлди. Айнан ушбу яримҳимоячи майдонга туширилгач, динамочилар майдон марказида тўлиқ устунликка эга бўлишди ва ҳужумлар сони ҳам кўпайди. Баҳснинг 74-дақиқасида айнан Мамадалиев Нагаевнинг тезлик билан олдинга интилаётганлигини кўриб жарима майдони сари тўпни оширди. Тезлик бобида муборакликлар ҳимоячиси Дилявер Ваниевни ортда қолдирган ҳужумчи жарима майдонида ҳимоячи томонидан тўхтатилди ва Равшан Эрматов 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Тўпга яқинлашган Кошелев ўзининг ва жамоанинг Самарқанддаги дастлабки голини киритди, 1:0.

Ушбу голдан руҳланган мезбонлар ҳужумлар «ёмғири»ни тўхтатишмади. Майдон марказидаги Мамадалиев ва Кошелевнинг фаоллиги натижасида 81-дақиқада ҳисобдаги фарқ оширилди. Суннатилла томонидан етказиб берилган тўпдан сўнг, Рўзим Аҳмедов бу сафар ҳам тезлик бобида муборакликларнинг финландиялик ҳимоячиси Тони Линдбергни ортда қолдириб яккама-якка вазиятда Қувватовга имконият қолдирмади, 2:0. Ушбу натижа эса «Машъал»нинг кетма-кет олтинчи йил Самарқанддан ғалабасиз қайтишини таъминларди.

«ДИНАМО» – «МАШЪАЛ» - 2:0

Самарқанд, 10 522 томошабин.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Д. Саидов (Тошкент), М. Муҳаммедов (Тошкент вилояти).

Голлар: Л. Кошелев (74, пенальти), Р. Аҳмедов (81).

«Динамо»: А.Мельничук, А.Хвостунов, А.Рисқуллаев, А.Ерохин, Ж.Отақулов, С.Мустафоев, Д.Жўраев (С.Мамадалиев, 61), Ж.Бобоев (У.Абдураҳмонов, 88), Л.Кошелев, Р.Ахмедов (З.Полвонов, 86), И.Нагаев.

«Машъал»: С.Қувватов, Д.Ваниев, Т.Линдберг, И.Фомичев, А.Хайдаров, Э.Эргашев, Г.Сапаргалиев (Ш.Шайманов, 85), Т.Дадашев (Б.Давлатов, 78), М.Ғафуров (Ш.Файзиев, 85), И.Петкович, С.Шодмонов.

Огоҳлантиришлар: Д. Жўраев (35) – А. Ҳайдаров (15), Г. Сапаргалиев (50), Д. Ваниев (74).

Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Энг яхши ўйинчилар: И. Нагаев – С. Шодмонов.

Ўқилди (марта): 2711. Киритилган сана: 2012-04-21 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Стадион ва мухлислар
Абдуманнон бобо фахрий мухлис
Динамо - Машъал - 0:1 / 2018 йил
Сурхон - Динамо 1:0 / Суперлига-2019, 2-тур.

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди
19.02 «Динамо» Грузия клубини мағлубиятга учратди
05.02 «Динамо»нинг Туркиядаги йиғин доирасидаги рақиблари маълум
25.01 «Динамо» босниялик форвард билан шартнома имзолади
08.01 Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи
05.01 «Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарликни бошлади
23.12 «Раҳмати калон, Ҳаким ака!». «Динамо» мухлислари Ҳаким Фузайловга омад тилашди
18.12 «Динамо» ПФК Ҳаким Фузайлов билан дўстона хайрлашди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2022. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.