Ўтган ўйин

Про-лига 2020
00.00.2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
0:0

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ФАРҒОНАДА МИНИМАЛ ҲИСОБДАГИ МАҒЛУБИЯТ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Олий лига 2-тур доирасида Фарғонада маҳаллий «Нефтчи» клуби меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси бу сафар ҳам меҳмондан «қуруқ» қайтди.

Ушбу учрашув олдидан Фарғонадаги марказий стадионда кўргазмали маросимлар ўтказилиниб, сўнг мамлакатимиз мадҳияси остида чемпионат байроқлари кўтарилди.

Шу куни юртимизнинг энг тарихий икки клуби «Нефтчи» ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги баҳсни кузатиш учун ўйингоҳ баҳс олдидан деярли тўлиб бўлганди.

Ўйиндан олдин, дисквалификация туфайли тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиевнинг водийликларга ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлса, Самарқанд жамоаси сафидаги Салим Мустафоев ва Иван Нагаевларнинг Олимпия терма жамоаси билан Вьетнамдаги турнирда иштирок этаётганлиги туфайли уларнинг майдонга тушмаслиги ойдинлашганди.

Учрашув бош ҳаками Марат Исмоиловнинг ҳуштаги янграгач, дастлабки дақиқалардан кутилганидек майдон эгалари ҳужумга отланишди. Меҳмонлар эса қарши ҳужум тактикасида рақибни жазолашга интилишди. Бироқ футболчилар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, хавфли вазиятларга бой бўлмаган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Танаффусда мураббийлари Юрий Саркисяндан кўрсатмаларни олиб чиққан фарғоналиклар кўп ўтмай ўйингоҳни ларзага келтиришди. Ойбек Нурбоев томонидан ўнг қанотдан етказилган тўпни яримҳимоячи Иқбол Акрамов бош билан Андрей Мельничук дарвозасига киритди, 1:0.

Таблодаги ҳисоб мезбонлар фойдасига ўзгаргач, кўҳна шаҳарликлар устози Аҳмад Убайдуллаев ҳужумни кучайтириш мақсадида Зафар Полвонов ва Жасур Бобоевларни майдонга туширди. Бироқ, бу амалда ўз самарасини келтиргани йўқ. Вакиларимиз сўнгги дақиқаларгача ҳисобни тенглаштиришга интилишган бўлишсада, омад шу куни водийликлар томонида бўлди.

Олий лига. 2-тур. 26 март.

«НЕФТЧИ» (Фарғона) - «ДИНАМО» (Самарқанд) - 1:0 (0:0)

Гол: Иқбол Акрамов 58.

Ҳакамлар: М.Исмоилов (Тошкент), Т.Абдуллаев (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), Ш.Қосимов (Тошкент).

«Нефтчи»: Фаррух Турдиалиев, Шукур Пўлатов, Ойбек Нурбоев, Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов, Азиз Алижонов, Отабек Исроилов, Муҳсин Низомиддинов, Сардор Мирзаев, Иқбол Акрамов, Дилёрбек Эрматов.

«Динамо»: Андрей Мельничук, Андрей Ерохин, Жамол Отақулов, Аҳрол Рисқуллаев, Леонид Кошелев, Дилявер Абибуллаев, Суннатилла Мамадалиев (Зафар Полвонов, 75), Александр Хвостунов, Дилшод Жўраев, Сирожиддин Сайфиев (Жасур Бобоев, 80), Рўзимбой Ахмедов.

Назоратчи: F.Каримов (Тошкент).

Ўқилди (марта): 1773. Киритилган сана: 2012-03-26 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
Про-лига

Фото-галерея

1 дакикалик сукут
Акбар Шукуров, Алишер Латипов, Илхом Шарипов
Андрей Мельничук
Динамо - Қизилқум 2-2 / 2019, Саратондан соябон бўл

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.07 Сергей Лушчан: «Динамо»нинг таклифи менга ҳаммасидан кўра қизиқарлироқ туюлди»
11.07 Сергей Лушан - «Динамо» клуби бош мураббийи
10.07 «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
08.07 Иккита автогол, сўнгги сониялардаги хато ва аламли мағлубият...
08.07 Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди»
05.07 «Бош мақсад – Суперлигага қайтиш». «Динамо» бош директорининг фикри бўйича клуб баёноти
03.07 «Динамо» Фарғонада «Нефтчи»га кичик ҳисобда мағлубиятга учради
28.06 Аламли мағлубият: «Динамо» - «Оқтепа» - 3:4
27.06 «Динамо»да янги бош мураббий иш бошлади
22.06 Ўзбекистон Кубоги: «Истиқлол» - «Динамо». Превью

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2020. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.