Турнинг энг шиддатли учрашувларидан бири Вобкентда ўтказилди. Лигада қолиш учун курашаётган «Бухоро» ва «Динамо» жамоалари мухлисларга жанговор ўйин кўрсатишди.
Баҳс мезбонларнинг ҳужумлари остида бошланди ва ўйиннинг 20-дақиқасида Жасур Ҳасановнинг зарбасидан кейин ҳисоб очилди, 1:0.
Ҳисобдаги устунлик мезбонлар томонига ўтгач, меҳмонлар мувозанатни тиклашга катта куч билан киришишди. Бироқ, Вобкентдаги ўйингоҳнинг талаб даражасидан анча паст эканлиги ҳар икки томонга ҳам ўйин ташкил қилишлари учун муаммолар туғдирди. Иккинчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди. Самарқандлик футболчилар яхши имкониятлардан фойдалана билишмагач, 87-дақиқада меҳмонларнинг литвалик ҳужумчиси Артурос Фоменко уларни жазолади. Чамаси 25 метрлардан йўлланган зарба «Динамо» дарвозасининг юқори бурчагидан жой олди, 2:0.
Бу голдан кўп ўтмай, меҳмонларнинг чиройли ҳужуми Иван Нагаевнинг голи билан интиҳо топди. Иброҳим Раҳимовнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўп оширишидан кейин Нагаев мавсумдаги саккизинчи голини киритди, 2:1.
Ушбу ғалабадан кейин «Бухоро» лигада қолиш вазифасини амалда ҳал этган бўлса, «Динамо» бу ишни сўнгги турда қолдирди. Агар кўҳна шаҳарликлар сўнгги турда лигани тарк этиши аниқ бўлган «Сўғдиёна» устидан зафар қучсалар, чемпионатдаги ўз ўринларини сақлаб қоладилар.
«БУХОРО» – «ДИНАМО» – 2:1
Вобкент, 3851 томошабин.
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент) – 9,6, Ф. Ҳасанов (Наманган) – 9,2, Р. Серазетдинов (Тошкент) – 9,2, Х. Рўзиев (Тошкент) - 9.
Голлар: Ж.Ҳасанов (20), А.Фоменко (87) – И. Нагаев (90).
«Бухоро»: С.Қобулжонов, Б.Омонов, Г.Квесиешвили, С.Неъматов, Н.Ражабов, А.Саноев, О.Дражжук, Т.Гражюнас, Ж.Ҳасанов, А.Никитенко, А.Фоменко.
«Динамо»: А.Мельничук, Д.Ония, Д.Абибулаев, С.Мамадалиев (У.Абдураҳмонов, 46), А.Хвостунов, Р.Бердимуродов, С.Сайфиев, С.Мустафоев, И.Нагаев, Н.Риндюк (), И.Раҳимов (И.Пардаев, 90).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: С. Мустафоев («Динамо», 65).
Энг яхши футболчилар: Ж.Ҳасанов – И. Нагаев. |