Бир неча дақиқа олдин Косонсойдаги ўйингоҳда «Навбаҳор» ва «Динамо» ўртасидаги 23-турнинг энг сўнгги учрашуви якунланди. Қизиқарли кечган учрашувда Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари Намангандан очко билан қайтишди.
Учрашув меҳмонларнинг ҳужумлари остида бошланиб, илк дақиқалардан ҳар икки жамоа жарима майдони олдида хавфли вазиятлар юзага кела бошлади. Ҳисобни очиш эса кўҳна шаҳар вакилларига насиб этди. Ўйиннинг 26-дақиқасида Александр Хвостунов томонидан ошириб берилган тўпни Сирожиддин Сайфиев Денис Романенко дарвозасига жойлаб қўйди, 0:1. Самарқандликлар устунлигида ўтган дастлабки бўлим ҳисобда ҳам акс этди.
Ушбу ҳисоб мезбонларни қониқтирмаслиги аниқ эди. Кутилганидек мухлислар қаршисида тўп сураётган «Навбаҳор» иккинчи бўлимда ҳужумкорликни оширди ва ўйиннинг 61-дақиқасида мувозанатни тиклади. Санжар Асқаралиев бурчакдан етказилган тўпни бош билан дарвозага йўллади, 1:1.
Ўйин сўнггигача ҳар икки томонда ҳам ғалабани ўз томонига оғдиришга имкониятлар бўлди, бироқ вазиятларда футболчиларга аниқлик етишмади. Натижада ўйин 1:1 ҳисобидаги адолатли якун билан интиҳо топди. Ушбу дуранг динамочиларга хавфли зонадан чиқиш имкониятини берди.
18 октябрь (сешанба)
«НАВБАҲОР» - «ДИНАМО» - 1:1 (0:1)
Косонсой, 7 000 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Эрматов; А.Расулов; Ж.Саидов (барчаси Тошкент)
Голлар: С.Асқаралиев 61 – С.Сайфиев 26.
«Навбахор»: Д.Романенко, А.Тоиров, Ж.Меҳмонов, А.Султонов, С.Асқаралиев, А.Махмудов (А.Ахмедов, 46), Т.Султонов, В.Почуев, И.Бойдадаев (А.Абдуллаев, 83), Р.Ахмедов, А.Шадрин.
«Динамо»: А.Мелничук, Д.Ония, А.Ерохин, Р.Бердимуродов, А.Хвостунов, Д.Абибуллаев, И.Рахимов, С.Мамадалиев, С.Сайфиев (А.Бозоров, 74) И.Нагаев (И.Кликунов, 90), Н.Риднюк (У.Абдураҳмонов, 69).
Огоҳлантиришлар: C.Асқаралиев 3, Т.Султонов 27 – Д.Абибуллаев 52, Р.Бердимуродов 81, А.Мельничук 90.
Назоратчи: А.Попов.
Энг яхши футболчилар: С.Асқаралиев – Д.Ония |