«Динамо» - «Металлург» учрашувидан сўнг, ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин борасида ўз фикрларини билдиришди.
Рустам Мирсодиқов («Металлург» бош мураббийи):
- Ҳозирда деярли барча жамоаларга очко сув ва ҳаводек жуда зарур. Шунинг учун, бугун кўрдинглар учрашув анча шиддатли ўтди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозонаётган эдик. Бироқ иккинчи бўлимда майдон эгаларида ғалаба қозониш иштиёқи кучли эди ва улар юзага келган имкониятлардан фойдалана олишди. Бу борада биз вазиятлардан фойдалана олмадик. Қолаверса, Илёс Қурбонов ва бир қатор футболчиларимиз жароҳатланганлиги учун бугун уларнинг хизматидан фойдалана олмадик. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд этамиз.
Аҳмад Убайдуллаев («Динамо» бош мураббийи):
- Биринчи бўлимда вазиятлардан унумли фойдалана олмаганлигимиз боис ўйинда анча асабийлашдик. Яхшиямки, кўп ҳолларда дарвозабонимиз ўз маҳоратини кўрсатди. Танаффусдан кейин эса жамоа ўз ўйинини кўрсатди ва ҳисоб тенглашганидан сўнг шогирдларимнинг ўйинида ўзгариш сезилди. Кейинги учрашувларда ҳам шу темпда ўйинашимиз ва зарур очколарни қўлга киритишимиз лозим. |