«Динамо» жамоаси устози Аҳмад Убайдуллаев ўйин ҳақидаги фикри билан ўртоқлашар экан, олдинда жамоани навбатдаги муҳим синовлар кутиб турганлигини таъкидлади.
Аҳмад Убайдуллаев («Динамо» бош мураббийи):
- Ҳар бир учрашувнинг жуда муҳим эканлиги ва ўйинчиларга улкан маъсулият юкланаётганлиги боис, футболчилар босим остида тўп суришларига тўғри келаяпти. Шукурки, бугун тезкор гол киритишимиз футболчиларни ортиқча босимдан холос этди ҳамда кейинги дақиқаларда берилган кўрсатмалар асосида ҳаракатланишларига замин яратди. Натижада керак вақтда ҳужумкорликни ошириб ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлсак, керак пайтда ҳимояландик. Ўйлайманки стадионда йиғилган мухлисларимизга ҳам ўйин маъқул бўлди.
- Жамоанинг асосий ҳимоячиси Дэвид Ония учрашув сўнггида сариқ карточка олди. Бу унинг мавсумдаги тўртинчи марта огоҳлантирилиши. Демак, жамоа сардори муҳим ўйинда «Бунёдкор»га қарши майдонга туша олмайди.
- Бугунги ўйинда асосий футболчиларимиз Салим Мустафоев ва Александр Хвостуновсиз тўп суришга мажбур бўлдик. Бу футболчилар ҳам жамоада ўз ўринларига эга ҳисобланишади. Шунга қарамай уларнинг ўрнини бошқа йигитлар билан тўлдириб ғалабага эришдик. Тўғри, Дэвид жамоа етакчиси, сардори, аммо наилож. Ониянинг ҳам ўрнини бошқа футболчиларимиз билан тўлдирамиз.
- Иван Нагаевнинг барвақт ўйиндан олишингизни қандай изоҳлайсиз?
- Биринчи бўлимда қўлидан олган жароҳати туфайли ўйинни оғриқ билан ўтказаётганди. Шунга қарамай у ўз ишини қилди ва голлар урди. Шунинг учун уни кейинги ўйинларда сақладик ва бошқа футболчига имкон бердик.
Усмон Ибодов ёзиб олди. |