Ўтган ўйин

Про-Лига-2018. 36-ТУР
19.11.2018
«Норин»
«Динамо» стадиони
3:1

ПРО-ЛИГА - 2018

Жамоа Ў Т-Н О
1 Андижон 32 57-29 63
2 Машъал 32 54-27 63
3 Истиқлол 32 52-33 57
4 Сурхон 32 62-36 53
5 Динамо 32 42-26 52
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Норин 32 24-61 21
9 Орол 32 30-78 20

ПРО-ЛИГА - 2018

36-тур Машъал 4-1 Андижон
36-тур Истиқлол 3-0 Орол
36-тур Хоразм 0-0 Шўртан
36-тур Динамо 3-1 Норин
35-тур Шўртан 3-2 Сурхон
35-тур Норин 1-3 Машъал
35-тур Андижон 2-1 Истиқлол
35-тур Орол 1-3 Хоразм

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ТАЧМУРОД АГАМУРОДОВ: «ҲИМОЯДАГИ ХАТОЛАР ПАНД БЕРДИ»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Ўйиндан сўнг анъанага биноан ҳар икки жамоа мураббийлари учрашув борасидаги саволларга жавоб қайтаришди.

Тачмурод Агамуродов («Шўртан» бош мурабббийи):

- Афсуски, ҳар икки жамоа учун жуда муҳим бўлган ўйинда ҳимояда йўл қўйган кўплаб хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. Дастлабки дақиқалардаги рақибнинг иккинчи ҳужумиёқ марказий ҳимоядаги ноаниқликлар сабабли голга айланди. Иккинчи бўлимни ҳам жуда ёмон бошладик. Бу сафар ҳам ҳимоя қўрғонидаги хатоликлар қимматга тушди ва рақибларимиз учта тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишди. Буёғига шогирдларимнинг вазиятни ўнглашларига ишончлари етмади манимча. Уч тўп фарқини йўқотиш қийин эди. Нима ҳам дердим, «Динамо» ғалаба билан табриклаш ва уларга омад тилашдан ўзга чорам йўқ.

- Вадим Афониннинг жароҳати жиддий эмасми?

- Ҳали аниқ ташҳис йўқ. Лекин жиддий жароҳатга ўхшамоқда. Оёқ пайлари чўзилган бўлиши мумкин. Унинг майдонни тарк этиши ҳам ўйинимизга маълум даражада таъсир этди. Афсуски бу футбол, бу ўйинда жароҳатларни четлаб ўтиш мушкул.

- Жамоанинг лигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Кейинги ўйинларда очколарни қўлга киритишимиз шарт. Олдинда муҳим ўйинлар кутиб турибди. «Динамо» ва бошқа рақибларимиз сингари биз ҳам Олий лигада қолишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Ўқилди (марта): 1253. Киритилган сана: 2011-09-17 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

мавсум якунланди
«Динамо»
«Динамо» стадиони
мавсум якунланди

Фото-галерея

Чимёнда тайёргарлик
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март
Ҳасан Норбекович Нормуродов

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

18.02 Эркинжон Турдимов Самарқанд футболида қандай ишларни амалга оширмоқда?
16.02 «ДИНАМО» «ҚЎҚОН-1912»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
14.02 «ДИНАМО» - «СУРХОН» - 3:0
12.02 «ДИНАМО» «БУХОРО» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
10.02 «ДИНАМО» БИР КУНДА ҚОЗОҒИСТОН КЛУБИ ВА «МАШЪАЛ» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
08.02 «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 1:2
05.02 «ДИНАМО» ТОШКЕНТДА «БУНЁДКОР» ВА «БУХОРО» БИЛАН ЎЙНАЙДИ
02.02 «ДИНАМО» «НАСАФ» БИЛАН ҚАРШИДА ДУРАНГ ҚАЙД ЭТДИ
01.02 «ДИНАМО» НАВОИЙДА «ҚИЗИЛҚУМ»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
01.02 ВОҲИД ШОДИЕВ «ДИНАМО» КЎРИГИДА

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.