Ўтган ўйин

Про-Лига-2018. 36-ТУР
19.11.2018
«Норин»
«Динамо» стадиони
3:1

ПРО-ЛИГА - 2018

Жамоа Ў Т-Н О
1 Андижон 32 57-29 63
2 Машъал 32 54-27 63
3 Истиқлол 32 52-33 57
4 Сурхон 32 62-36 53
5 Динамо 32 42-26 52
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Норин 32 24-61 21
9 Орол 32 30-78 20

ПРО-ЛИГА - 2018

36-тур Машъал 4-1 Андижон
36-тур Истиқлол 3-0 Орол
36-тур Хоразм 0-0 Шўртан
36-тур Динамо 3-1 Норин
35-тур Шўртан 3-2 Сурхон
35-тур Норин 1-3 Машъал
35-тур Андижон 2-1 Истиқлол
35-тур Орол 1-3 Хоразм

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ЎЙИНГА МОС БЎЛМАГАН ҲИСОБ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Турнинг энг қизиқарли ва томошабоп ўтган ўйинларидан бири «Динамо» ва «Қизилқум» ўртасида кечди. Шу куни мезбонлар ўйинда тўлиқ устунлик қилган бўлсаларда, буни ҳисобда акс эттира олмадилар.

Учрашув майдон эгаларининг ҳужумлари остида бошланган бўлсада, дастлабки дақиқаларда Иван Нагаев, Раҳматулло Бердимуродов, Сирож Сайфиев сингари футболчилар юзага келган қулай вазиятлардан фойдалана билишмади.

Иккинчи бўлим ҳам шу сценарий остида бошланди. «Динамо» ўйинда устунлик қилар, рақиблар эса қарши ҳужумда ҳаракат қилишди. Ўйиннинг 51-дақиқасида шундай қарши ҳужумлардан бири «Динамо» дарвозасининг ишғол этилиши билан якунланди. Ўнг қанотдан Шерали Жўраев томонидан етказилган тўпни собиқ динамочи Жаъфар Ирисметов бош билан Мельничук дарвозасининг узоқ бурчагига йўллаб ҳисобни очди, 0:1.

Бу голдан кейин мезбонлар ҳужумкорликни янада оширишди. Дастлаб, Суннатилла Мамадалиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтган бўлса, иккинчи зарбаси мўжиза туфайлигина зарафшонликлар дарвозасидан ўрин олмади. Кетма-кет ҳужумлар самараси ниҳоят 69-дақиқада ўз мевасини берди. Риндюкка ишлатилган қўполлик натижасида жабрланувчининг ўзи чамаси 25 метрлардан жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга оширди ва Харчик қўриқлаётган дарвозанинг «тўққизлиги»ни нишонга олди, 1:1.

Ҳисоб тенглашгач, Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари ўйин сўнггига қадар яна бир қатор голли вазиятларни юзага келтиришди, бироқ шу куни зарафшонликлар посбони ҳам анча фаол ҳаракат қилди. Мухлислар қаршисида кечган ўйинда майдон эгалари муҳим икки очкони йўқотишди.

17-тур. 21-август.

«Динамо» – «Қизилқум» – 1:1

Самарқанд, 6723 томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент) – 9,1, А.Букатин (Тошкент) – 9,0, А.Миронов (Тошкент) – 9,2, Ш.Рўзиқулов (Қарши) - 9.

Голлар: Н.Риндюк (69) – Ж.Ирисметов (51).

«Динамо»: А.Мельничук, Д.Ония, Д.Абибуллаев, С.Мамадалиев, А.Хвостунов, А.Ерохин, Р.Бердимуродов (В.Клишин, 85), С.Сайфиев (И.Раҳимов, 77), С.Мустафоев (У.Абдураҳмонов, 64), И.Нагаев, Н.Риндюк.

«Қизилқум»: П.Харчик, Р.Боқиев, Ш.Насибуллаев, А.Рустамов, Л.Кошелев, А.Абдуллаев (Ф.Бобоқулов, 64), Б.Ваҳобов, Ж.Ирисметов, Ш.Жўраев (А.Бобожонов, 83), А.Бахуринский (Д.Эшбоев, 86), В.Любинский.

Огоҳлантиришлар: Д.Ония (25) – А.Рустамов (28), П.Харчик (80), Ж.Ирисметов (89).

Назоратчи: Г.Имомов (Тошкент).

Энг яхши ўйинчилар: Д.Абибуллаев – П.Харчик.

Ўринбосарлар: 0:1

Ўқилди (марта): 1327. Киритилган сана: 2011-08-22 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

мавсум якунланди
«Динамо»
«Динамо» стадиони
мавсум якунланди

Фото-галерея

Дамир Низанов
Стадион ва мухлислар
Динамо Олий Лигада!
«Пахтакор-2» - «Динамо» - 0:2. 2016, октябрь

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

18.02 Эркинжон Турдимов Самарқанд футболида қандай ишларни амалга оширмоқда?
16.02 «ДИНАМО» «ҚЎҚОН-1912»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
14.02 «ДИНАМО» - «СУРХОН» - 3:0
12.02 «ДИНАМО» «БУХОРО» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
10.02 «ДИНАМО» БИР КУНДА ҚОЗОҒИСТОН КЛУБИ ВА «МАШЪАЛ» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
08.02 «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 1:2
05.02 «ДИНАМО» ТОШКЕНТДА «БУНЁДКОР» ВА «БУХОРО» БИЛАН ЎЙНАЙДИ
02.02 «ДИНАМО» «НАСАФ» БИЛАН ҚАРШИДА ДУРАНГ ҚАЙД ЭТДИ
01.02 «ДИНАМО» НАВОИЙДА «ҚИЗИЛҚУМ»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
01.02 ВОҲИД ШОДИЕВ «ДИНАМО» КЎРИГИДА

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.