Матбуот анжуманинг иккинчи қисмини «Динамо» бош мураббийи Аҳмад Убайдуллаев ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлаб берди.
— Бугунги рақибимиз жуда кучли эди. Тактикани шунга қараб танладик. Лекин тартибли ўйинимиз мухлисларга ёқди деб ўйлайман. «Пахтакор»дек рақиблар билан ўйинда дуранг ҳам ғалаба мисоли. Бугунги танланган усулимиз бу ҳимоявий тактика эмас, бу замонавий тактика. Чунки, ҳимоямиз яъни пойдеворимиз баққуват бўлса буёғи ўз-ўзидан яхши бўлиб бораверади.
— Бугун рақибга қарши «Насаф»га қарши қўлланган тактика асосида тўп сурдингизларми?
— Йўқ, биз ҳар бир рақибга хос тактика ишлаб чиқамиз. Бугунги тактикамиз ҳам Қаршида ўйнаганимиздан пича фарқлироқ: ҳимояда батартиб ўйнаш ва қарши ҳужумга тез-тез ўтиш.
— Айтингчи, чемпионатимиз медаллари учун курашаётган жамоаларнинг иккитаси билан ўйнаб бўлдингиз. «Насаф» кучлироқми ёки «Пахтакор»?
— «Пахтакор» «Насаф»дан анча кучли! Буни олдиндан ҳам билар эдим, майдондаги бугунги ўйинда ҳам кўриниб турди. Чунки «Пахтакор»даги футболчиларда бир-бирини тушуниш жуда кучли. Ғолиблик руҳи бор жамоада. Шу сабабли футболчиларимга ҳам ўйиндан олдин буни қаттиқ уқтирган эдим.
— Футболчиларингиз ўйиндан олдин зиммасига олган вазифаларни тўлиқ уддалашдими?
— Тўлиқ эмаску-я, лекин деярли бехато ўйнаб беришди.
— Қайси чизиқ ўйинчиларидан кўнгилингиз тўлди?
— Барча футболчиларнинг ўйинидан қониқдим. |