Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг «Спорт» бўлими 24-25-27 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги учрашувларига ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рўйхатга биноан, 1/8 финал босқичининг жавоб учрашуви «Динамо» – «Имкон-Олтиариқ» жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб бориш пойтахтлик ҳакамга топширилди.
25 июнь (шанба).
Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал жавоб ўйини.
«Динамо» – «Имкон-Олтиариқ»
Ҳакамлар: М. Муҳаммедов, В. Лушин, Ҳ. Мирзааҳмедов, З. Қодиров.
Назоратчи: С. Нажафалиев.
Эслатиб ўтамиз, бу босқичнинг дастлабки учрашувида олтиариқликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришишганди. |