Учрашувдан кейин ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. «Пахтакор» мураббийи ўйиндан қониқмаганлиги айтган бўлса, меҳмонлар мураббийи омадсизликка урғу бериб ўтди.
Равшан Ҳайдаров (“Пахтакор” бош мураббийи):
- Футболчилар ўтган турда Ғузордаги ғалабадан кейин ўзларини осмонда учиб юргандек ҳис қилишяпти шекилли, бугун умуман яхши ўйин намойиш қилишмади. Ўйиннинг бориши мени умуман қониқтирмади. Фақатгина учрашув натижасидан кўнглим тўлди холос. Ўйиндан аввал футболчиларга қанча таъкидлаган бўлсам ҳам хаёлларида сўнгги ўриндаги жамоага қарши осон ғалаба қозонамиз деб майдонга тушишди. Натижада биринчи бўлиб тўп ўтказиб юбордик. Яхшиямки, иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартира олдик ва ғалабани қўлга киритдик. Баъзи футболчиларимизда ўзига яраша стабиллик етишмаяпти.
Сергей Ковшов (“Динамо” мураббийи):
- Бугун ўйинчиларимиз яхши ҳаракат қилишди. Аммо яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик ва ҳимоядаги хатолар туфайли мағлуб бўлдик. Ўтган турда ҳам рақибдан кўра яхши ўйин кўрсатиб мағлуб бўлган эдик. Бу ўйинда ҳам шундай ҳолат содир бўлди. Яхши ўйин намойиш этмоқдамиз, бироқ мағлубиятга учрамоқдамиз. 12 ўйинда бор йўғи 6 та гол киритганимиз ҳужумдаги муаммолар бор эканлигни кўрсатиб турибди. Клуб раҳбарияти бизга барча шароитларни яратиб берган бироқ керакли натижага эришиш қийин бўлмоқда. Виктор Жалилов истеъфога чиққани йўқ, аммо бугунги ўйинга жамоани у тайёрламади. Сабабини маълум вақтдан кейин биламиз.
Манба: www.pakhtakor.uz |