Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг «Спорт» бўлими Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон миллий чемпионатининг 14 май куни бўлиб ўтадиган 8-тур учрашувларига ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилган эди.
Ушбу рўйхатга биноан, турнинг «Нефтчи» – «Динамо» учрашувини бошқариб бориш ФИФА ҳаками Валентин Коваленкога ишониб топширилганди. Аммо, 12 май пайшанба куни «Ҳакамлар ва назоратчилар» қўмитасининг маълум қилишича, Фарғонадаги учрашувни Валентин Коваленко бошқармаслиги маълум бўлган. Унинг ўрнига шу куни Виктор Серазетдинов учрашувни бошқариб боради.
Дастлаб эълон қилинган рўйхатга биноан, Виктор Серазетдинов 8-тур доирасидаги «Насаф» - «Машъал» баҳсини бошқариши лозим эди. Бироқ, юқорида келтирилган ўзгариш сабабли, Қаршидаги учрашувни Олег Рубаков бошқарадиган бўлди. Ҳакамлар бригадаларига ўзгартириш амалга оширилмаган.
14 май (шанба)
«Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), О. Дачев (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент). |