«Шўртан» мураббийидан сўнг, биз «Динамо» жамоаси устози Виктор Жалиловнинг фикрлари билан қизиқдик. Тушкун кайфиятда бўлган мураббий учрашув ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
- Ҳозирда ҳар бир очконинг қадри жуда баланд. Бугун бизга жуда қийин бўлишини тахмин қилиш қийин эмасди. Чунки, «Шўртан» ҳали мавсумда ғалаба нималигини билмай келаётганди. Шунинг учун рақибларимиз мухлислари қаршисида фақат ғалаба учун тўп суришди. Биз қарши ҳужумларда муваффақият қозонишимиз мумкин эди. Ўйиннинг дастлабки бир соатида жамоа ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Аммо, қандайдир уч дақиқа ичида икки стандарт вазиятларидан сўнг икки бор дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Стандарт вазиятлари устида ишлашимиз керак.
Усмон Ибодов суҳбатлашди. |