Турнинг муросасиз учрашувларидан бири Бекободда кечди. Шу куни Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги «маъданчилар», ўз майдонларида Виктор Жалилов бошқарувидаги «Динамо» жамоасини қабул қилишди.
Умуман олганда, ўйин ҳар икки жамоанинг тезкор ҳужумлари билан бошланган бўлсада, ҳар қанча уринишмасин биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда эса ўйингоҳда йиғилган мухлислар жамоаларнинг эҳтиёткорона ўйинига гувоҳ бўлишди ва кураш асосан майдон марказида кечди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида эса ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкорликни оширди, бироқ шу куни ҳар икки томон ҳимоячилари ва дарвозабони ўз ўрнида анча ишончли тўп сурди. Бу эса ўйиннинг нурсиз дуранг билан интиҳо топишини таъминлади. Жалилов бошқарувида кетма-кет тўртинчи дурангдан кейин, «Динамо» жамоаси турнир жавдалида 11-ўринга чиқиб олди.
Кейинги турда «Динамо» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилса, «Металлург» сафарда «Бунёдкор» меҳмони бўлади.
«МЕТАЛЛУРГ» – «ДИНАМО» – 0:0.
Бекобод, 3005 томошабин.
Ҳакамлар: А. Ҳотамов (Тошкент) – 8,5, О. Жумаев (Навои) – 8,5, Р. Самандаров (Навои) – 8,5, О. Толибжонов (Тошкент) - 9.
«Металлург»: 1. М. Икромов, 2. О. Исабоев, 3. С. Акбаров, 4. Д. Одилов (6. Д. Каримов, 70), 5. Г. Халимтоев (20. И. Курбонов, 46), 7. У. Тожимов, 12. Ф. Ахмедов, 14. Д. Каримкулов, 15. З. Абдуллаев, 19. Р. Вагапов, 22. А. Муминов.
«Динамо»: 16. Д. Романенко, 2. С. Мустафоев, 3. Д. Ония, 4. Э. Бойдуллаев, 6. А. Бозоров, 7. И. Юнусов, 8. У. Абдурахмонов (21. А. Крикливый, 68), 11. Ж. Ирисметов, 17. У.Кобилов, 18. С. Сайфиев (15. Д. Краев, 88), 28. А. Николаев.
Огоҳлантиришлар: З.Абдуллаев (24), Ф.Ахмедов (36) – У.Абдураҳмонов (59), С.Мустафрев (83).
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
Энг яхши футболчилар: О.Исабоев – Ж.Ирисметов. |