Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ЎЙИНГА МОС ТЕНГЛИК

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Самарқандда кечган «Динамо» ҳамда «Насаф» жамоалари учрашуви кутилганидек шиддатли ҳамда курашларга бой ўтди. Янги бош мураббий Виктор Жалилов қўл остида илк учрашувни ўтказган мезбонлар етти учрашувдан сўнг дастлабки очколарини қўлга киритишди.

Бевосита учрашув ҳақида тўхталсак, ўйиннинг бошланиши ҳар икки жамоанинг эҳтиёткор ҳаракатлари остида ўтди. Ҳар икки жамоа ўзига хос «разведка» ишларини олиб боришгач, сўнг ҳужумга эътибор қарата бошлашди. Дастлабки хавфли вазият 3-дақиқада чемпионатимиз тўпурари бўлиб турган Жаъфар Ирисметов томонидан юзага келтирилди. Унинг жарима майдонига кирмай берган кучли зарбаси Мурод Зуҳуров қўриқлаётган дарвозадан бироз баланд кетгани билан бирга дарвозабонни анча саросимага тушириб қўйди. Кўп ўтмай, аниқроғи баҳснинг 6-дақиқасида «Насаф» футболчилари икки марта жарима майдони чизиғи ташқарисидан стандарт вазиятни амалга оширишди. Лутфулла Тўраев ва Мақсуд Каримов томонидан йўлланган кучли зарбалар тажрибали посбон Денис Романенко томонидан бартараф этилди.

Майдонда тенгкураш кечаётган бўлим ўртасида Ҳамза Каримов томонидан етказилган чиройли «пас»дан кейин Илҳом Шомуродов дарвозабон билан яккама-якка вазиятига чиқиб борди. Ушбу вазиятда Романенко жамоаси жонига оро кириб, ҳужумчининг зарбасини қайтарди.

Биринчи бўлимни самарқандликлар ўз фойдаларига ҳал қилишлари мумкин эди. 44-дақиқада Юнусовнинг тўп оширишидан кейин Сирожиддин Сайфиев ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва қулай вазиятга чиқиб келаётган Жаъфар Ирисметовга тўпни оширди, бироқ тажрибали ҳужумчи тўпга бироз кеч қолди. Акс ҳолда деярли бўш дарвозани ишғол қиларди.

Иккинчи бўлим ҳам ҳар икки томоннинг навбатма-навбат ҳужумлари остида бошланди. 47-дақиқада Алексей Николаев жарима майдони ташқарисидан жарима тўпини амалга оширди. Ҳаммадан баланд сакраган Учқун Қобиловнинг бош билан берган зарбаси «Насаф» дарвозасининг устидан бироз баланд ўтиб кетди. 58-дақиқада мезбонлар таркибида Ҳамдам Раҳмоновнинг майдонга туширилиши Жалилов шогирдларининг ҳужумларини янада кескинлаштирди. Бу орада чап қанотдан Николаев навбатдаги «рейд»ини амалга ошириб жарима майдонидаги Ирисметовга тўпни етказди, Жаъфарнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. Бир дақиқа ўтмай, Юнусовнинг навбатдаги чиройли тўп оширишидан сўнг, Умед Абдураҳмонов Мақсуд Каримовни ортда қолдириб жарима майдонига ёриб кирди ва ўткир бурчакда бўлганлиги учун тўпни Ҳамдам Раҳмоновга етказди. Ҳамдамнинг айёрона йўлланган кучсиз зарбаси ҳимоячиларга тегиб, яна Абдураҳмоновга қайтди. Умеднинг бу зарбасидан кейин тўп яна дарвозага киришни хоҳламади ва дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. Баҳснинг 73-дақиқасида Анатолий Демьяненко шогирдлари хавфли ҳужум ташкил этишди. Лутфулла Тўраев олдинга катта тезликда интилаётган Камолиддин Мурзоевни кўриб, унга қулай тўп оширишни уддалади. Деярли дарвозабон билан яккама-якка вазиятига чиқиб бораётган Мурзоев тезлик бобида ҳимоячи Ониядан ўтиб кета олмади ва ҳужум бартараф этилди.

Умуман олганда шу куни ҳар икки жамоа ҳам ўйин сўнгги қадар ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Аммо, ҳар икки жамоа мураббийларининг қарши ҳужумга асосланган ўйинларида дарвозабонлар ва ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди. Якуний натижа ҳам ўйинга мос дуранг билан интиҳо топди.

Самарқанд. 7503 томошабин.

«ДИНАМО» - «НАСАФ» - 0:0

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент) – 8,9, Х. Шодмонов (Бухоро) – 8,5, М. Шарипов (Бухоро) – 8,4, Р. Бобомуродов (Навои) – 9.

«Динамо»: Д.Романенко, Д.Ония, У.Қобилов, А.Николаев, И.Солтанич (А.Бозоров, 78), Э.Бойдуллаев, И.Юнусов, У.Абдураҳмонов, С.Сайфиев, А.Крикливий (Ҳ.Раҳмонов, 58, Т.Васильев, 86), Ж.Ирисметов.

«Насаф»: М.Зуҳуров, Х.Каримов, А.Филипосян, М.Каримов, Ҳ.Каримов (С.Шодмонов, 46), Ж.Жиямуродов, И.Дорде, Л.Тўраев, К.Тўраев (А.Яковлев, 63), К.Мурзоев (А.Солиев, 80), И.Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Д.Ония (25), Э.Бойдуллаев (85) – иккаласи ҳам «Динамо»

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Энг яхши ўйинчилар: И.Юнусов – М.Каримов.

Ўқилди (марта): 2495. Киритилган сана: 2010-09-25 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Fолибларга аталган медаллар
Жасур Азимов
Динамо - АГМК - 1-0. / 2019, 8-тур

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.