Ўзбекистон Кубоги чорак финал дастлабки учрашуви доирасидаги «Динамо» - «Локомотив» (3:4) учрашувидан сўнг дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
«Одатда битта рақиб билан кетма-кет иккита учрашув ўтказиш осон кечмайди. Бунга «Динамо» билан ўйинда ҳам кузатдик. Ҳар иккита учрашув ҳам оғир кечди. Дастлабки дақиқаларда ҳисобда олдинга бориб, ғалаба қозонишимизга қарамай, ўз хатоларимиз эвазига «Динамо» бизни жазолади. Иккинчи бўлимда эса ўзгаришлар қилиб томошабоп ўйиндаги вазиятни ўнглай олдик» - дейди Вадим Карленович.
«Тўрт кун аввал чемпионат ўйини билан таққослаганда худди рақибларимиздек бугун аксарият етакчиларимизга дам бердик. Чунки олдинда бизни жуда оғир тақвим ва қийин оғир учрашувлар кутиб турибди. 4 кун ичида икки марта Самарқандга келган бўлсак, энди Фарғонага борамиз. Кейин эса Тошкентдан яна Бухорога учрашувга боришимиз керак бўлади. Умид қиламанки, бу синовлардан ҳам муваффақиятли ўтамиз» - дея сўзини якунлади «Локомотив» бош мураббийи. |