Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Ўзбекистон кубоги

ОМАДЛИ ҚАЙТИШ: «МЕТАЛЛУРГ» - «ДИНАМО» - 0:2

Рукн: Янгиликлар » Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида Бекободда «Металлург» меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси сафардан чиройли ғалаба билан қайтди. Фаррух Шотурсуновнинг яна сафга қайтиши Самарқанд жамоасига чорак финал «эшикларини очди».

Самарқандда мухлисларсиз ўтказилган дастлабки ўйинда жамоалар жанговор 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этишгани боис, жавоб баҳси олдидан Рустам Мирсодиқов жамоасининг имкониятилари юқори саналаётганди. Қолаверса, Бекобод жамоасининг сўнгги ўйинларда кўҳна шаҳарликларга нисбатан муваффақиятли тўп сураётганлиги «маъданчилар» имкониятини янада оширгандек эди.

Ушбу учрашувга жамоамиз асосий таркиби билан йўл олмаганлигига қарамай, асосини самарқандлик ёшлар ташкил этган «динамочилар» дастлабки дақиқалардан анча тажрибали бўлган «Металлург» жамоасига жиддий қаршилик кўрсата бошлашди.

Натижада ўйиннинг 20-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда икки ойлик танаффусдан сўнг жароҳатини даволаб қайтган ёш ҳужумчи Фаррух Шотурсунов ўйинда ҳисобни очди, 0:1.

Бу ўтган йилги жамоамиз тўпурарининг жорий йилги дастлабки голи бўлди. Айнан ушбу голдан руҳланган ёш вакилларимиз ҳужумкорликни тўхтатишмади ва бирин-кетин ҳужумлар уюштиришди. Ёш самарқандликлардан бундай босимни кутмаган Ҳикмат Ҳошимов бошчилигидаги ҳимоя чизиғи бу сафар ҳам Фаррух Шотурсуновни тўхтатиб қололмади, 0:2.

Ушбу натижадан сўнг бутун ўйин давомида ҳар икки томонда ҳам вазиятни ўзгартириш учун имкониятлар бўлди. Айниқса, мухлислари қаршисида тўп сураётган мезбонлар ўйинда бурилиш ясаш учун кўп ҳаракат қилишди, аммо жамоамиз ҳимоя қўрғони шу куни намунали ўйин намойиш этди. Шу куни анча тажрибали рақибларидан ўйинда устун эканликларини кўрсатган ёш динамочилар сафга қайтган Фаррух Шотурсуновнинг «дубли» эвазига сафардан ишончли ғалаба билан қайтишди ва чоракфиналга йўлланма олишди.

Ўзбекистон Кубоги-2014

1/8 финал, жавоб учрашуви.

26 май, душанба

«Металлург» (Бекобод) – «Динамо» (Самарқанд) - 0:2

Голлар: Фаррух Шотурсунов 20, 24

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Маражабов (Андижон), А. Мўминов (Тошкент вилояти)

«Металлург»: 35.Раҳим Раҳимбердиев, 3.Саидкомил Акбаров, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 10.Шохназар Норбеков, 11.Шуҳрат Юлдашев (8.Суннатилла Мамадалиев, 46), 14.Даврон Каримқулов, 17.Нозим Эсонов (6.Дилмурод Каримов, 46), 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Сардор Расулов, 23.Миртўра Акбаров, 77.Сардор Соибов.

Захира: 32.Суҳроб Султонов, 7.Дониёр Одилов, 15.Алишер Зиёвуддинов, 19.Саиджон Абдужабборов, 27.Мурод Тошматов.

«Динамо»: 1.Игорь Михайлов, 2.Акбар Сиддиқов, 3.Саддам Боймаматов, 12.Искандар Холмирзаев, 29.Холмўмин Давронов, 32.Жасур Азимов, 33.Бунёд Исроилов, 39.Муҳаммад Ражабов, 42.Миркомил Лоқаев, 70.Фаррух Шотурсунов, 95.Фирдавс Абдусалимов.

Захира: 35.Рустам Тоштурдиев, 6.Акмал Бозоров, 17.Абдулло Набиев, 18.Сирожиддин Сайфиев, 41.Ойбек Тўрабоев, 51.Ислом Шарипов, 81. Шаҳобиддин Ибрагимов.

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Биринчи ўйин: 3:3

Ўқилди (марта): 2129. Киритилган сана: 2014-05-26 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Нурбек Сафаров хотирасига сукут
Жонибек Кучимов, 2016 йил.
Динамо-2019. Тақдимот маросими.
Динамо ФК ва мухлислар 2016

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.09 «Бухоро» - «Динамо». Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг 48-тўқнашуви
12.08 Пешқадамлар тўқнашуви: «Динамо» «Нефтчи»нинг Фарғонадаги мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими?
05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.