Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 9-ТУР
19.05.2019
«Бухоро»
«Бухоро» стадиони
0:0

Анонс

10-тур Динамо - Қизилқум
10-тур Сурхон - Қўқон-1912
10-тур Навбаҳор - Андижон
10-тур Металлург - Бунёдкор
10-тур Насаф - Локомотив
10-тур Сўғдиёна - Бухоро
10-тур Пахтакор - АГМК

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 9 18-7 23
2 Локомотив 9 15-7 18
3 Сурхон 9 9-7 15
4 Насаф 9 14-9 14
5 Бунёдкор 9 11-10 14
6 Навбаҳор 9 14-10 13
7 Динамо 9 9-9 13
8 Металлург 9 13-9 12
9 Сўғдиёна 9 11-15 12
10 Қизилқум 9 10-15 9
11 АГМК 9 11-14 7
12 Бухоро 9 6-10 7
13 Андижон 9 7-14 7
14 Қўқон-1912 9 8-20 6

СУПЕРЛИГА - 2019

9-тур АГМК 0-2 Сўғдиёна
9-тур Навбаҳор 0-0 Металлург
9-тур Бухоро 0-0 Динамо
9-тур Қизилқум 1-3 Сурхон
9-тур Насаф 2-0 Қўқон-1912
9-тур Локомотив 0-0 Бунёдкор
9-тур Андижон 0-3 Пахтакор
8-тур Металлург 0-0 Локомотив

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 2 (0)
Амиржон Сафаров 1 (0)

Тугилган кунлар

Жасур Уринов

24 апрель

Янгиликлар » Клуб хабарлари

АКМАЛ ХОЛМУРОДОВ – «ДИНАМО»НИНГ 2018 ЙИЛГИ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ»!

Рукн: Янгиликлар » Клуб хабарлари

2018 йилги мавсумдан сўнг, ўтган икки ҳафта давомида «Динамо» клуби расмий сайтида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилиб, жамоанинг бу йилги энг яхши футболчиси аниқланди.

Клуб расмий сайтида «Сизнингча, «Динамо» жамоасининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ким?» сўровномасида энг кўп овоз тўплаган футболчи – Акмал Холмуродов бўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмига таркибга қўшилган ҳимоячи жамоанинг ҳимоя қўрғони етакчиси сифатида тўп суриб, муҳим голларга ҳам муаллифлик қилди. «Динамо» жамоасининг турнир жадвалида энг кам гол ўтказиб юборган Про-Лиганинг энг яхши ҳимоя чизиғига эга бўлишида Холмуродовнинг ҳиссаси катта бўлди. Сўровномада Акмал Холмуродов 133 та овоз (38.7%) тўплаб, «Динамо»нинг 2018 йилги энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилди.

Иккинчи ўриндан жамоа яримҳимоячиси Жасур Азимов жой олди. Самарқандлик футболчига 129 та (37.5%) овоз берилди. Азимов ҳам мавсум давомида «Динамо»нинг фаол футболчиларидан бири сифатида тўп суриб, жамоанинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. Қайд этиш керак, Азимов 2017 йилда «Динамо»нинг энг яхши футболчиси» деб топилганди.

Сўровномада учинчи ўриндан 28 (8.1%) овоз билан Илҳом Юнусов ўрин олган. Самарқандлик тажрибали яримҳимоячи мавсум давомида жамоадошларига намуна бўла олди ва бир қатор ўйинларда муҳим голлари билан жамоага наф келтирди.

Шунингдек, мухлислар йил давомида яхши ўйинлари билан ёдда қолган Дамир Темиров 24 (7%), Отабек Нарзуллаев 18 (5.2%), Шоҳруҳ Эшбўтаевларга 12 та овоз (3.5%) беришган. Сўровномада жами 344 та овоз берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилдан буён клуб матбуот хизмати томонидан сўровнома орқали аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига қуйидаги футболчилар лойиқ кўрилган:

«Динамо»нинг «йил футболчиси» номинацияси ғолиблари:

2007 йил – Фарҳод Тожиев

2008 йил – Илёс Қурбонов

2009 йил – Баҳодир Насимов

2010 йил – Илҳом Юнусов

2011 йил – [Дэвид Ония]

2012 йил – Иван Нагаев

2013 йил – Андрей Мельничук

2014 йил – Андрей Мельничук.

2015 йил – Камолиддин Мурзоев.

2016 йил – Амиржон Сафаров.

2017 йил – Жасур Азимов.

2018 йил – Акмал Холмуродов.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 474. Киритилган сана: 2018-12-06 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Суперлига-2019. 10-ТУР
25.05.2019
«Қизилқум»
«Динамо» стадиони
17:45

Фото-галерея

Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март
Сурхон - Динамо 1:0 / Суперлига-2019, 2-тур.
Dinamo - Xujand 2:2 / 2018 yil 20 aprel

Сўровнома

Сизнингча, “Динамо”нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси” ким?
Натижалар
Сизнингча, «Динамо» - «Қизилқум» учрашувида қандай натижа қайд этилади?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

23.05 Жасур Азимов: «Вазиятларни ҳисобга олсак, «Динамо» ғалабага ҳақли эди...»
22.05 Самарқандлик мухлислардан Бухорода таҳсинга сазовор ҳолат
21.05 Даврон Файзиев: “Бухорода эмас, Самарқандда ўйнагандек бўлдик”
20.05 Мирислом Ҳасанов: “Бугун омад “Бухоро” томонида бўлмади"
19.05 Бухородан бир очко билан
18.05 «Динамо» Бухородаги 7 йиллик мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими?
16.05 U-18: “Динамо” ёшлари илк учрашувни “Металлург”га қарши ўтказишади
13.05 Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоров расман «бутсасини михга илди»
12.05 Даврон Файзиев: “Динамо”да юлдуз футболчи йўқ, аммо меҳнаткаш жамоа бор”
11.05 “ДИНАМО”НИ 3-ЎРИНГА ОЛИБ ЧИҚҚАН ҒАЛАБА

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.