Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 18-ТУР
18.08.2019
«Қизилқум»
«Навоий» стадиони
2:1

Анонс

18-тур Динамо - Бухоро

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 17 53-10 47
2 Локомотив 17 28-12 34
3 Бунёдкор 17 25-19 30
4 Насаф 17 25-16 27
5 Сўғдиёна 17 21-22 27
6 Навбаҳор 17 22-16 25
7 Сурхон 17 17-24 22
8 Металлург 17 19-19 20
9 Динамо 17 19-25 18
10 Қизилқум 17 17-35 17
11 Андижон 17 16-22 16
12 АГМК 17 20-28 16
13 Қўқон-1912 17 19-34 14
14 Бухоро 17 9-28 12

СУПЕРЛИГА - 2019

17-тур Қизилқум 2-1 Динамо
17-тур Бунёдкор 1-0 Металлург
17-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
17-тур Бухоро 1-1 Сўғдиёна
17-тур Қўқон-1912 2-1 Сурхон
17-тур АГМК 0-3 Пахтакор
17-тур Локомотив 1-0 Насаф
16-тур Сўғдиёна 1-0 Қизилқум

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Санжар Баратов

16.06.1991

Дилмурод Каримов

27.06.1989

Комил Шарофутдинов

03.06.1993

Ботирали Эргашев

23.06.1995

Янгиликлар » Клуб хабарлари

ИЛҲОМ ШАРИПОВ: «ДИНАМО» - «ПАХТАКОР» ЎЙИНИДА ИККИ ТОМОНГА ҲАМ ОСОН БЎЛМАЙДИ»

Рукн: Янгиликлар » Клуб хабарлари

«Динамо» жамоаси ва мухлислар ўртасида янада яқин алоқалар ўрнатиб, бевосита савол-жавоб ташкил этиш учун 15 август, сешанба куни «Динамо» стадионида мухлислар ва «Динамо» клуби ўртасида учрашув ташкил этилди.

«Динамо» клуби раҳбарияти, футболчилар ва мураббийлар штаби қатнашган ушбу тадбирда жамоанинг энг ашаддий ва жонкуяр мухлислари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан жамоа аъзоларига мурожаат этишди.

Хусусан, саволларга жамоа бош менежери Илҳом Шарипов жавоб берар экан, шундай деди:

- Авваламбор, ушбу учрашувда сиз азиз мухлисларимиз билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Биласиз, футбол аввало мухлислар учун. Самарқандлик футбол ишқибозлари жамоамизнинг ҳар қандай натижасига қарамай, «Динамо»ни хоҳ уйда, хоҳ сафарда тинмай қўллаб-қувватлашмоқда. Бунинг учун улардан миннатдормиз. Чинданам, иккинчи давра ўйинларини омадсиз бошладик. Кубок ярим финалида «Бунёдкор» билан сафарда дуранг қайд этган бўлсакда, Олий Лиганинг сўнгги икки турида ўртамиёна жамоаларга қарши ўйнаб, мағлубиятга учрадик. Бу натижалар биз каби мухлисларимизни ҳам ранжитгани табиий. Кўпчиликда «Динамо» иккинчи даврага тайёр эмасмиди?» қабилидаги саволлар туғилган бўлиши мумкин. Бунга жавобан айтаман, биз давралар оралиғида жиддий тайёргарлик кўрдик. Таркибимиздан аксарият футболчилар бошқа жамоага ўтган бўлсаларда, уларнинг ўрнини Фарҳод Тожиев, Аднан Ораховац, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов сингари яхши савиядаги футболчилар билан тўлдирдик. Сўнгги икки ўйиндаги қониқарсиз натижа омадсизлик билан боғлиқ. Йигитлар билан жиддий ишлашда давом этаяпмиз, умид қиламанки бу тез орада ўз самарасини беради.

Илҳом Шарипов мухлисларнинг «Пахтакор»га қарши ўйин борасидаги саволларига ҳам жавоб берди.

«Чинданам, биз биринчи даврада мағлуб этган «Пахтакор» билан бугунгиси ўртасида фарқ катта. «Нефтчи» билан ўйинда уларнинг кучини кўрдик. Аммо, «Динамо» - «Пахтакор» учрашувида ҳар икки томонга ҳам осон бўлмайди. Йигитларимиз ҳам ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Биз Самарқандда мухлисларимиз қаршисида уларни хурсанд этиш учун бор куч ва ғайратимизни сарф этамиз. Мақсадимиз Олий Лига баҳсларида яхши натижалар кўрсатиш ва кубокда энг аввало финалга чиқишдир» - деди Илҳом Шарипов.

Мураббийлардан Олег Тюлькин, футболчилардан Акмал Бозоров, Абдумалик Абдуллаев, Фарҳод Тожиев, Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов, Аднан Ораховац, Амиржон Сафаров, Сардор Сулаймоновлар сўзга чиқиб, мухлисларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Дўстона руҳда ўтган учрашувда ишқибозлар «Динамо» жамоасига кейинги баҳсларда омад ва зафарлар тилаб қолишди.

Ўқилди (марта): 908. Киритилган сана: 2017-08-15 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Суперлига-2019. 18-ТУР
26.08.2019
«Бухоро»
«Динамо» стадиони
18:00

Фото-галерея

Жасур Азимов
Насаф-Динамо
Динамо - Бунёдкор 1-2 / 2019

Сўровнома

Сизнингча, «Қизилқум» - «Динамо» учрашувида қандай натижа қайд этилади?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

15.08 Даврон Файзиев: “Динамо”нинг мақсади энди финалга чиқиш”
14.08 Ўзбекистон Лига кубоги: «Динамо» ярим финалда!
10.08 Навбатдаги аламли мағлубият
07.08 Ботирали Эргашев: «Динамо» мухлислари доим биз билан елкама-елка туришади»
04.08 Лига Кубоги: «Динамо» - «Андижон» учрашуви нега вақтлироқ бошланади?
31.07 Даврон Файзиев: «Рақибдан кўпроқ ҳужум қилиб, аламли мағлубиятга учрадик...»
29.07 «Локомотив» - «Динамо»: 10 йиллик нохуш анъана бузиладими?
28.07 “Бунёдкор” – “Динамо” – 4:2
27.07 «Бунёдкор» - «Динамо»: Самарқанд жамоаси 5 йил олдинги натижани такрорлай оладими?
26.07 Тошкентдаги учрашувни Норсафаров бошқаради

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.