Пайшанба куни Самарқанддаги йиғин доирасида шаҳримизнинг Биринчи лигадаги жамоалари «Шердор» ва «Регистон» клубларидан ташкил топган жамоага қарши майдонга тушган вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишди.
Ўйин давомида Равшан Ҳайдаров бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказди. Таркибда футболчилар анча кўплиги боис, куни кеча мураббийлар кўригига келган нигериялик футболчилар рақиб жамоа сафида майдонга туширилди ва жамоамизга қарши синовдан ўтказилди.
Қизиқарли кечган ўйин динамочиларнинг ишончли ғалабаси билан якун топди. Дастлабки гол 12-дақиқада Ойбек Нурбоевнинг ўнг қанотдан ошириб берган голидан кейин Тўлқин Мирзаев томонидан киритилган бўлса, иккинчи гол 60-дақиқада Алишер Саматовнинг тўп оширишидан кейин Владимир Киликевич томонидан дарвозага йўлланди.
Ўртоқлик учрашуви. 18 июль (пайшанба)
«Динамо» -«Шердор» - 2:0 (1:0)
Голлар: Тўлқин Мирзаев 12, Владимир Киликивич 60.
Бош ҳакам: Николай Мешков
«Динамо»: Андрей Мельничук (Игорь Михайлов, 46), Ойбек Нурбоев (Алишер Саматов, 46), Аҳрол Рисқуллаев (Азамат Абдуллаев, 60), Ильдар Маматказин (Ислом Ҳамидов, 75),, Темур Дадашев (Аваз Агалиев, 46), Акмал Бозоров (Георгий Адамян, 70), Комил Шарофутдинов (Омаджон Тайлоқов, 60), Абдулло Набиев (Бобур Насимов, 75), Азамат Бобожонов (Темур Шарипов, 70), Владимир Киликивич (Юнус Суюнов, 70), Тўлқин Мирзаев (Дилшод Жабборов, 46).
Огоҳлантиришлар: Ойбек Нурбоев (27), Ахрол Рисқуллаев(40), Аваз Агалиев (60) |