Жорий мавсумда жамоанинг қониқарсиз натижа қайд этаётганлиги боис, клуб мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
Йил бошидан буён «Динамо» жамоасида бош мураббий вазифасини бажариб келган маҳаллий мутахасис Камо Газаров ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига ўтган ҳафтадан бошлаб тажрибали мутахасис Равшан Ҳайдаров иш бошлади. Ўз вақтида миллий терма жамоамиз ва Тошкентнинг «Пахтакор» клубини бошқарган Равшан Акмалович биринчи давра якунига қадар «Динамо» клубида маслаҳатчи мураббий лавозими, шу билан бирга бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ҳам фаолият юритади. Биринчи даврадан сўнг эса, расман бош мураббий сифатида иш юритади.
Мураббийлар штабида шунингдек, Игорь Ремнев катта мураббий, Владимир Андреев эса ёрдамчи мураббий сифатида фаолият кўрсатади.
Айтиш лозимки, янги мураббийларнинг жамоамиздаги дебют ўйини омадли ўтди. «Динамо» ўз майдонида «Бухоро»ни мағлуб этиб, дастлабки ғалабасига эришди. |