27 январь чоршанба куни Самарқандда янги мавсум олдидан «Динамо» жамоаси футболчиларининг тақдимоти ўтказилади.
ОАВ ва мухлислар иштирокида ўтадиган маросимда Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Зойир Тоирович Мирзаев ҳам қатнашади.
Йиғилиш давомида футболчилар таништирилиб, ашаддий, фахрий мухлисларга сўз берилади. Шунингдек, ОАВ ходимлари ҳам, футболчилар ва мураббийларнинг янги мавсум олдидан фикрлари билан қизиқиш имкониятига эга бўладилар. |