7-17 январь кунлари Самарқандда мавсум олди дастлабки йиғинни ўтказган «Динамо» жамоаси Тошкентдаги иккинчи йиғин олдидан Жиззахда Олий лига дебьютанти «Сўғдиёна»га қарши назорат учрашувини ўтказди.
«Динамо»нинг собиқ футболчиси Даврон Файзиев бошчилигидаги «Сўғдиёна»га қарши баҳс «Динамо» учун жорий йилги дастлабки назорат учрашуви бўлди.
Мезбонлар сингари, «Динамо» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Камо Газаров ҳам шу куни бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Учрашув тенгкурашлар остида ўтиб, ўйинда ҳисоб очилмади.
Назорат учрашуви. Жиззах, 19 январь
«СЎҒДИЁНА» - «ДИНАМО» - 0:0
«Динамо» (биринчи бўлим): И.Михайлов, О.Турсунов, Ж.Ҳамроев, А.Бозоров, А.Набиев, М.Колядин, Т.Дадашев, С.Сайфиев, Ю.Суюнов, А.Набиев, Р.Аҳмедов.
«Динамо» (иккинчи бўлим): Ш.Муродов, Ф.Давронов, Б.Очилов (Ф.Абдусаломов), И.Холмирзаев (Г.Адамян), К.Шарофутдинов, Т.Қобилов (С.Ибрагимов), Д.Носиров (Б.Насимов), С.Зиёев (О.Тайлоқов). |