Пойтахтимизда мавсум олди тайёргарлигининг сўнгги қисмини олиб бораётган «Динамо» жамоаси чоршанба куни навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушишди.
Қозоғистоннинг «Қизилжар» клубига қарши ўтказилган баҳсда вакилларимиз майдонда ўйин борасида катта устунликка эришган бўлишсада буни ҳисобда акс эттира олишмади. Дастлаб, 24-дақиқада жамоамиз ҳужумчиси Зафар Полвонов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг бошида рақиблар 11 метрлик жарима зарбасидан сўнг учрашувда мувозанатни тиклашди ва бу натижа баҳс охиригача сақланиб қолинди.
«Динамо» - «Қизилжар» (Қозоғистон) – 1:1 (1:0)
Голлар: Зафар Полвонов, 24 – Станислав Богданов 50 (пен.)
«Динамо»: Андрей Мельничук, Аҳрол Рисқуллаев, Дэвид Ония, Жамол Отақулов, Мурод Ҳамроев, Дилявер Абибуллаев, Суннатилла Мамадалиев, Жасур Бобоев, Баҳодир Муртазоев, Зафар Полвонов, Рўзим Ахмедов.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Игорь Михайлов, Андрей Ерохин, Никита Свиридов, Искандар Холмирзаев, Леонид Кошелов, Сирожиддин Сайфиев. |