Мамлакатимизнинг энг тажрибали яримҳимоячиларидан бири Леонид Кошелев куни кеча «Динамо» клуби сафига келиб қўшилди.
Ўтган мавсумни Зарафшоннинг «Қизилқум» жамоасида ўтказган футболчи янги мавсум арафасида «Пахтакор» ва «Навбаҳор» сафида машғулотлар ўтказганди. Ҳатто, айрим манбаларда футболчининг «Навбаҳор» клуби билан шартнома имзолагани ҳақида маълумотлар берилганди. Аслида эса Леонид Кошелев наманганликлар билан шартнома тузмаганди. Ҳозирда Аҳмад Убайдуллаев қўл остида шуғулланаётган футболчи мавсумни «Динамо» сафида бошлаши деярли аниқ.
Эслатиб ўтамиз, ушбу яримҳимоячи 2008 йилги мавсумда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилганди. |