24 июнь жума куни «Динамо» футбол клуби раҳбарлари, вилоят фаоллари ва жамоа мухлислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда кўрилган асосий масала биринчи давра якунлари ҳамда жамоанинг янги мураббийини таништириш бўлди.
«Динамо» жамоасининг жорий мавсумдаги ўйини, натижалари ҳеч бир мухлисни қониқтирмаганидек, клуб раҳбариятини ҳам қониқтиргани йўқ. Шу сабаб жамоа мураббийлар штабида ўзгариш қилинди.
Шу вақтгача клуб бош мураббийи сифатида фаолият юритиб келаётган Виктор Жалилов расман ўз лавозимидан озод этилди. Шу куни Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев «Динамо» жамоасининг янги мураббийи этиб, мамлакатимизнинг таниқли ва тажрибали мураббийларидан бири Аҳмад Убайдуллаевни тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмад Убайдуллаев 1976-77 йилларда «Динамо» жамоасида футболчилик фаолиятини ўтказган. 1994 йилда эса «Динамо» бош мураббийи сифатида иш бошлаган ва уч йил давомида Самарқанд жамоасида муваффақиятли фаолият юритган. |