Янги мавсумга тайёргарликни иккинчи босқичини Тошкентда ўткзаётган «Динамо» жамоаси куни кеча ўқув-йиғини доирасидаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Бу сафар Виктор Жалилов жамоасига янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган яна бир жамоа «Шўртан» спарринг рақиблик қилди.
Ўйиндан олдин айтиш керакки, ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам олдинги назорат учрашувларидан фарқли равишда бу ўйинда имкон қадар кучлироқ таркибни туширишди. Бу эса назорат учрашувининг илк дақиқаларданоқ шиддатли бошланишини таъминлади. Ушбу ўртоқлик баҳсида «Динамо» сафига келиб қўшилган янги яримҳимоячилар ва ҳужумчиларни синаб кўришни мақсад қилган жамоа бош мураббийи Виктор Жалилов ўйиннинг бошидан ҳужумкор тактикани танлади.
Учрашувнинг 21-дақиқасида чап қанотдан ҳужумга ўтган ёш ҳимоячи Салим Мустафоев тўпни нигериялик ҳужумчи Кликсига етказди, африкалки футболчи эса жарима майдонига киришга интилаётган Сайриддин Гаффаровга узатди. 20 ёшли футболчи эса ғузорликлар ҳимоячисини ортда қолдириб ҳисобни очди. 1:0.
Бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳам ҳар икки жамоада ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар бўлди, бироқ вазиятларда ҳимоячилар ишончли тўп суришди. Айниқса, Игорь Таран, Хосе Гаррисонларда яхши имкониятлар бўлди, бироқ бу вазиятларда самарқандликлар жамоасидан Девид Ония ҳимоя қўрғонида барқарор ўйин кўрсатди.
Иккинчи бўлим ҳам кўҳна шаҳар жамоасининг ҳужумлари билан бошланди. Ўйиннинг 68-дақиқасида майдонга тушганига кўп бўлмаган Виктор Клишин ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Бу сафар ҳам ёшлар терма жамоаси вакили Салим Мустафоев чап қанотдан ажойиб рейд уюштирди ва тўпни жарима майдонига қулай тарзда етказгач, Клишин бош билан собиқ жамоасини дарвозасини ишғол этди. 2:0.
Жамоани ёшартиришга интилаётган «Динамо» бош мураббийи шундан сўнг таркибда ёш футболчиларни ҳам синаб кўрди ва ёшлар ёмон таасурот қолдиришмади. Учрашув тугаши арафасида эса воҳаликлар ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов ҳисобни қисқартирувчи гол муаллифига айланди. 2:1.
19 январь. Тошкент, Чиғатой стадиони.
«Динамо» - «Шўртан» - 2:1 (1:0)
Бош ҳакам: Олег Толибжонов (Тошкент).
Голлар: Сайриддин Гаффаров 21, Виктор Клишин 68 – Шаҳбоз Эркинов 86.
«Динамо»: Азиз Ашуров, Девид Ония (Учқун Қобилов, 58), Дониёр Усмонов (Турғун Қобилов, 55), Салим Мустафоев, Андрей Шашков, Вячеслав Рафиқов (Дилшод Жабборов, 75), Франциско (Омаджон Тайлоқов, 66), Сайриддин Гаффаров (Шерзод Зайниев, 46), Сирожиддин Сайфиев (Акмал Бозоров, 46), Умед Абдураҳмонов, Кликси (Виктор Клишин, 61).
«Шўртан»: Александр Корнейчук, Александр Токов (Вячеслав Понамарев, 46), Дмитру Бокал, Рустам Боқиев, Александр Мерзляков, Ильнур Хазигалиев, Жаводулла Ибрагимов, Предраг Пиевич, Хосе Роджерс Гаррисон (Садриддин Абдуллаев, 46), Игорь Таран, Шаҳбоз Эркинов. |