Янги йилнинг тўртинчи кунидан бошлаб Самарқандда янги мавсум тараддудини давом эттирган «Динамо» футболчилари, деярли бир ҳафталик йиғинни якунлашди.
Бош мураббий Виктор Жалилов қўл остида ўтказилган йиғин давомида маҳаллий футболчилар қаторида легионерлардан Дэвид Онияни учратиш мумкин. Шунингдек, янги футболчилардан Виктор Клишин ҳамда дарвозабон Азиз Ашуровлар ҳам мураббийларимиз кўригида бўлишди.
Жамоамиз навбатдаги йиғинни Тошкентда ташкил этади. 10 январдан бошланадиган пойтахтдаги ўқув машғулотларида сафга яна янги футболчилар келиб қўшилиши ва мураббийлар кўригидан ўтиши кутилмоқда. |