Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 26-ТУР
30.11.2019
«Насаф»
«Қарши» стадиони
1:2

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Биринчи Лига

АБДУРАШИД ИСМОИЛОВ: «ДИНАМО» ТАЖРИБА БОБИДА УСТУН КЕЛДИ»

Рукн: Янгиликлар » Биринчи Лига

«Динамо» - «УзДонгЖу» (1:0) ўйинидан кейин «УзДонгЖу» бош мураббийи Абдурашид Исмоилов учрашув борасидаги фикрларини билдирди.

- Бугунги учрашув борасидаги фикрларингиз?

- Самарқандда оғир учрашув бўлишини кутгандик. Чунки, «Динамо» Олий Лигадан қуйи лигага тушган бўлсада, ҳозирда яна Олий Лигага қайтишни мақсад қилган. Шуни билган ҳолда Самарқандга пухта тайёргарлик билан келгандик. Шу билан бирга рақиб ҳам бизга қарши яхши тайёргарлик кўрганлиги кўринди. Улар тажриба бобида устун келишди. Бугун омад ҳам улар томонда бўлди ва ғалаба қозонишди. Ўйлайманки, кейинги ўйинлардан биз яна мақсадимиз сари олға интиламиз.

- Ўйин жуда кескин ўтди, огоҳлантиришлар, четлатиш ва пенальти. Ўйинга нимадир таъсир қилдими?

- Учрашувнинг кескин ва асабий ўтишини кутгандик. Ҳакамлар қарорларига келсак, уларни ишини баҳолаш менинг эмас, назоратчиларнинг ваколатига киради. Мен фақат шогирдларим ўйини ҳақида гапиришим мумкин.

- «УзДонгЖу» 3-турда «Зомин»га қарши майдонга тушиши керак эди. Баҳс ўтказилмагач, жамоангизга техник ғалаба ёзилди. Шу куни Янгиердаги ўйин ўтказилмаслигига нима сабаб бўлди?

- Мезбон жамоа «Зомин» ўйиннинг Янгиерда ўтишини маълум қилганди. Учрашувга ўз вақтида етиб бордик, аммо «Янгиер» стадионида ўйин ўтказилмаслигини билдиришди. Бизга айтилишича, мезбон жамоа ва стадион Янгиерда ўтиши керак бўлган ўйинни Сирдарё вилояти ИИБга маълум қилмаган. Яъни уларга айтиб, рухсат олишмаган. Чунки стадионда тартибни сақлаш ходимлари бўлиши шарт.

- «УзДонгЖу» 4 ўйинда 9 очко жамғарди. Бу ёмон натижа эмас. Клуб олдига муайан вазифа қўйилганми?

- Албатта. Ҳар бир клуб ва мураббийнинг ўз олдига қўйган мақсади бўлади. Биласиз, «УзДонгЖу» 2008 йилда Олий Лигада иштирок этганди. Бу йил ҳам биринчи ўринни эгаллаб, Олий Лигага чиқишни мақсад қилганмиз.

«Динамо» Матбуот хизмати.

Ўқилди (марта): 1238. Киритилган сана: 2016-04-22 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Мавсум тугади
«Динамо»
«Динамо» стадиони
таътил

Фото-галерея

Хасан Нормуродов ва Илхом Шарипов
Ислом Шарипов, 2016, сентябрь
Суперлига-2019. / 1-тур / Динамо-Насаф-1:1
Сурхон - Динамо 1:0 / Суперлига-2019, 2-тур.

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

18.01 «Динамо» Ботирали Эргашевни «Қўқон-1912» клубига ижарага берди
16.01 Ихтиёр Тошпўлатов «Динамо»дан «Металлург»га ўтди
07.01 «Динамо» 11 январдан йиғин бошлайди
11.12 «Динамо»-2019: ким қанча ўйнади, нечта гол урди?
07.12 Томошабинлар ташрифи: «Динамо» 6-ўринда
02.12 Рўзиқул Бердиев: «Динамо» тартибли ўйини эвазига ютди, биз мағлубиятга лойиқ эдик»
02.12 Тачмурод Агамуродов: «Динамо» ҳаққоний курашда «Насаф»ни ҳақли тарзда мағлуб этди»
01.12 «Динамо» Қаршидан ғалаба билан қайтди, аммо...
29.11 Қаршидаги сўнгги тур учрашувини Агишев бошқаради
28.11 Тачмурод Агамуродов: «Динамо» охиригача курашади – сўнгги тур барча учун ўта муҳим»

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2020. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.